вписать адрес сайта
               
Сайтнинг махсус талқини
18
sentabr
2021

САЙЛОВ — МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН


Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Сайлов кодексининг 49-моддасига мувофиқ, овоз бериш бинолари махсус ажратилган жойлар бўлиб, уларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши керак. Сайлов қутилари овоз берувчилар уларнинг ёнига албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари орқали ўтиб келадиган қилиб ўрнатилади. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилмайди. Биноларни жиҳозлаш ва уларда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти участка сайлов комиссиясининг зиммасида бўлади.

Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.

Лозим бўлган даражада жиҳозланган овоз бериш бинолари сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн бир кун олдин тақдим этилиши керак.

Туташ ҳудудларни ободонлаштириш, фуқаролар, айниқса жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, сайлов комиссияларини техник воситалар, мебель, ашёлар, офис техника воситалари, транспорт билан таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, алоқа воситалари билан таъминлаш эса Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг зиммасига юклатилади.

Жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган бинолар ва жойларни қўриқлаш, шунингдек сайлов натижаларига доир ҳужжатларни ташиш чоғида участка сайлов комиссиялари аъзоларини кузатиб бориш тегишли ваколатли органларнинг зиммасига юклатилади.

скачать dle 12.0