вписать адрес сайта
               
Сайтнинг махсус талқини
01
sentabr
2021

ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.Ватанимизтарихидаги бу буюк ва шонли сана барчага бирдек фахру ифтихор бағишлайди. Истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари мамлакатимиз равнақи, элимиз фаровонлигиги хизмат қилаётганидан мамнунмиз.

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида уларга таълим бериш, касб-ҳунарга йўналтириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам эътирофга молик. Бу Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи фаолияти мисолида ҳам яққол намоён бўлади. Мазкур коллежда Ходимларни бошқариш (кадрлар бўйича инспектор, офис менежери)Меҳнат муҳофазаси (техника хавфсизлиги бўйича инспектор, бўш иш ўринлари бўйича инспектор) Пенсия иши (пенсия жамғармаси инспектори, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш инспектори) каби йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар ўзида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини мужассам этгани, жойларда таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий-маърифий кечалар, учрашувларташкил қилинаётгани, Учинчи Ренессанс пойдевори илм-маърифат асосига тикланиши кенг тарғиб этилаётгани муҳим аҳамият касб этади. Келажакка ишончимизни янада мустаҳкамлайди, юксак мақсадлар сари интилишга ундайди.

Ўзбекистонимиз тарихидаги қутлуғ сана — Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз. Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин! Хонадонларимиздан файзу барака, тотувлик ва осойишталик аримасин! Юртимизнинг истиқлол қуёши мангу порласин!

Абдумухтор Азизалиевич Хасанов

скачать dle 12.0