Ёзма имтиҳонлар бўлиб ўтди
Бугун Тошкент Ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларигаўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 715-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 ноябрдаги “2020-2021 ўқув йилидаколлеж ва техникумларга қабул қилиш, кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиштўғрисида”ги 589-сонлиҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил24 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларигаўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил11 ноябрдаги715-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 242-ИЧ сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Ходимларни бошқариш” мутахассислиги бўйича 01 ўзбек гуруҳида “Она тили ва адабиёти” ва 03 рус гуруҳида “Рус тили ва адабиёти” фанларидан ёзма имтиҳонлар бўлиб ўтди.
Ёзма имтиҳонларни юқори савияда ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими билан жамоатчилик ҳамкорлиги асосида туман умумтаълим мактаблариданаудитория назоратчилари жалб этилди.
Ёзма имтиҳон натижалари 2020 йил 27 ноябрь куниэълон қилинади.


