вписать адрес сайта
               
Сайтнинг махсус талқини
» » » Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
09
aprel
2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

mehnat.uz сайтига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашувида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги экспертлари, Ислом тараққиёт банкининг Иқтисодий имкониятлар Департаменти директори Н.Галиб ҳамда Иқтисодий ҳуқуқ ҳамда имкониятларни кенгайтириш бўйича катта мутахассиси Л.Оуаттара иштирок этишди.
Тадбирда “Ўзбекистон иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси “EEFU” лойиҳаси хусусида сўз юритилди. Мазкур лойиҳа мақсади майда, кичик ҳамда ўрта бизнесларни ривожлантириш учун ягона платформа ташкил этиш бўлиб, Ўзбекистонда иш ўринлари яратилишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда камбағалликни камайтиришга ҳисса қўшишдан иборатдир.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда бандлик ва касб-ҳунарга ўқитиш соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.


скачать dle 12.0