10
may
2021
9-МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”
9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ва тасаруффий ташкилотлари билан биргаликда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди!
Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ўлкамизни ҳимоя килган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо килган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро, каби каҳрамонлар ва асрлар давомида xалқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий каҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам карздир. Инсоният иккинчи жаҳон урушида катнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча ҳалок бўлганлар xотирасини асло унутмайди.
9 май кунига Хотира ва қадрлаш куни деб ном берилганига 22 йил тўлди. Бугунги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин: бундай ном олган бу сана юртимизда умумхалқ байрамига, ҳақиқий анъанага айланиб қолди. Нега деганда, хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир.
Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг арвоҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган. Айнан шу мақсадга эришиш йўлида Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш, бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёш авлодни тарбиялаш, фарзандларимизга замонавий билим бериш ва уларни ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи кучга айлантириш энг устувор вазифамиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз даркор.