вписать адрес сайта
               
Сайтнинг махсус талқини
» » » Юксак чўққиларга эришинг...-Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи илк битирувчиларига дипломлар топширилди
04
avgust
2022

Юксак чўққиларга эришинг...-Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи илк битирувчиларига дипломлар топширилди

Барчамизга маълумки Муҳтарам Президентимиз томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ёшлар тарбиясида жамоат ташкилотлари ва ўқув муассасаларининг ролини кучайтиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртбошимизнинг ёшларимизга бўлган ишончи, порлоқ келажаклари йўлида яратиб берилаётган имкониятлар уларни яхши ўқиш ва бунёдкорлик ишларси сари руҳлантиради. Ёшларимиз ўқиш, илм олиш, спорт ва бошқа сохаларда дунёга танилмоқда.
Битирувчиларимизнинг ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича ўз фаолиятларини бошлаш арафасида турибдилар. Биз барчамиз битирувчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Бу йилги битирувчиларимиз Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежининг илк битирувчиларидир.
4.32.10.01 – Ходимларни бошқариш. Квалификация: Кадрлар инспектори.Ташкилотларда ходимларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш соҳасида буйруқлар тайёрлаш (ишга қабул қилиш, бошқа лавозимларга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, кадрларни рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш, таътиллар бериш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар)ва ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларини тартибга солиш.
Квалификация: Офис менежери. Ташкилий –ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларда иш фаолиятини ташкилллаштириш, ходимларни иш фаолиятини иш режимига кўра мувофиқлаштириш, ташриф буюрувчилар ва мижозларни кутиб олиш, хизмат ёзишмаларини олиб бориш.
4.32.11.01- Пенсия иши. Квалификация: Пенсия жамғармаси инспектори
Аҳолига пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш ишлари билан шуғулланувчи Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармасининг жойлардаги ҳудудий органларига келиб тушган пенсия ва нафақалар тайинлаш учун тақдим қилинган ҳужжатларни қонунийлигини кўриб чиқиш, пенсия ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги келиб тушган ҳужжатлар асосида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиб, фуқароларнинг пенсия ва нафақа олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш, пенсия, нафақалар ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўғри тўловини амалга ошириш. “Пенсия тўлаш Дастури”да ишлаш.
4.32.10.02 - Меҳнат муҳофазаси 1. Техника хавфсизлиги бўйича инспектор.
Ташкилотларда меҳнат қонунчилигига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишида, ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар берилишида, иш берувчи томонидан ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёхуд меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқача тарзда шикастланиши натижасида йетказилган зарарни қоплаш масалаларини ҳал етилишида қатнашиш.
2. Ишга жойлаштириш бўйича инспектор- ишга жойлаштириш инспектори аҳолини бандлигини таъминлаш учун тегишли чоралар кўради, ишсизларни аниқлайди, касбга тайёрлашга йўналтиради, малакасини ошириш чораларини кўради, иш билан таъминлайди, ишсизларни кам таъминланганлик ҳолатидан чиқариш ва ўзини-ўзи банд қилишда қатнашади.
Битирувчиларимиз олган билимлари, эгаллаган малакалари билан Ватанимизнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда юксалишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.
скачать dle 12.0