вписать адрес сайта
               
Сайтнинг махсус талқини
» » » Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади
31
mart
2021

Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади


“Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги Ҳукумат қарори (163-сон, 29.03.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич профессионал таълим муассасалари (коллежлар ва техникумлар)да дуал таълим ташкил этилади.
Дуал таълим – таълимнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга ошириладиган тизим.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.
Бунда ўқувчи учун амалиёт ўталадиган ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.
Ўқувчилар ҳафтада камида икки кун назарий билим олади, қолган кунлари корхона ва ташкилотларда ишлайди.
Дуал таълим жараёнида ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади. скачать dle 12.0

Похожие публикации:

21 noyabr 2024 Raxbariyat
21 noyabr 2024 Qabul yo'nalishlari